Бир қиз фолбин ёнига бориб:
— Нега мени бахтим очилмаяпти? Мен ҳам бахтли бўлсам, яхши йигитга турмушга чиқсам дейман, - деб дардини айтибди.
Фолбин қизни қўлини ушлаб дебди:
— Сиз хафа бўлманг. Бир яхши йигитга турмушга чиқасиз ва 5 нафар фарзандингиз бўлади.
Орадан йиллар ўтиб, қиз фолбинни ёнига келибди.
— Эсингиздами, менга 5 та фарзандинг бўлади дегандингиз...
— Ҳали ҳам фарзандингиз бўлмадими?, - сўрабди фолбин.
— Йўқ, 5 фарзандга эгаман, лекин айтинг опажон, қачон эрга тегаман, - дермиш.