— Ўқитувчи халқи жуда-ям содда, нима десанг ўшанга кўнаверади. Ишонмасанг синаб кўрамиз, - дейишибди.
Бир куни ҳамма ўқитувчиларни йиғиб:
— Бугун соат 14:00да сизларни дорга осамиз. Келиш мажбурий! - дейишибди.
Айтилган вақтга етиб келган ўқитувчилар бирортаси ҳам индамасмиш.
— Ана кўрдингми, буларга барибир. Биттаси ҳам қарши чиқмайди. Нима десанг ҳам кўнаверади. Чопиққа ҳам, қурилишга ҳам, далага ҳам, кўча тозалашга ҳам йўқ демай кетаверади. Қара ҳеч бири индамаяпти, -деб туришса, битта ўқитувчи аста қўл кўтарибди.
— Ҳайрият! Ана бор экан-ку, ўз ҳуқуқини биладигани. Қани, марҳамат гапиринг! - дейишса, қўл кўтарган ўқитувчи:
— Бир нимани сўрасам бўладими? – дебди.
— Сўранг, эшитаман.
— Осиш учун ипни ўзларинг берасизларми ёки ўзимиз билан олиб келайликми? - дермиш.