Подшо бир куни Афанди билан суҳбат вақтида мучал суриштириб қолган эди, Афанди йил ағдариб кўриб: «Мучалингиз ит экан» деди. Подшо оғринди:
— Жаҳонга шер бўлиб танилган бир жаҳонгир наҳот ит бўлса. Адашмай дурустроқ ҳисобла, хеч бўлмаса йўлбарс чиқар!
Афанди жавоб берди:
— Ишнинг бу томонини ўйлайдиган бўлсангиз, сиз итлигингизда тура берингу мақташни менга қўйиб беринг: мучалингиз фил, тақсир!