Учта пашша гаплашиб ўтириб зерикибди. Уччаламиз уч томонга кетамиз ва бир йилдан сўнг шу ерда кўришамиз деб учишибди. Орадан бир йил ўтибди, пашшалар келишилган жойда йиғилишибди:
Бири семирган, иккинчиси ўз ҳолатида, учинчиси озиб кетган экан. Семирган пашшадан сўрашибди:
— Сен қаерда бўлдинг?
— Мен бой хонадонга бориб овқатни ичига тушсам, бир коса овқатни суриб қўйишарди. Мазза қилиб еб ётардим.
Иккинчисидан сўрашибди:
— Сенчи?
— Мен шундай овқатга учиб тушардим, бир қошиқда олиб қўйишарди, шуни еб ётардим.
Учинчисидан сўрашибди:
— Сенчи? Нега озиб кетдинг?
— Мен студентларнинг ётоқхонаси олдига бориб қолдим, шундай овқатига тушсам, қанотимдан ушлаб, бир шимиб отиб юборишарди.