Эшмат лофчи Тошмат лофчига айтармиш: Биласанми, кеча яп-янги "Малибу"ни салондан олиб чиқиб, сенинг кўчангда, нақ балконинг тагида уёқдан буёққа, буёқдан уёққа роса маза қилиб ҳайдадим, кўрмадинг.
Тошмат лофчи жавоб берибди: Кеча банд эдим. Уйимга Муниса Ризаева билан Шаҳзода келганди. Маза қилиб чой ичиб, ўтирдик.
Эшмат лофчи: Йўғе, нега мени чақирмадинг?, деса, Тошмат лофчи: Айб ўзингда. Чақирмоқчи бўлиб, балконга чиқсам, кўчада уёқдан бу ёққа, бу ёқдан у ёққа юриб, эшитмадинг, дермиш...