Бир кун рақамлар баҳслашиб қолишибди.
— Мен азалдан бахтсизлик олиб келганман. Мендан ҳамма қўрқади, - дебди 13 рақами.
— Мен келган йилимда вабо тарқалган. Мен омадсиз йил бўлганман, - дебди 1872 рақами.
— Мен эса чечак касаллиги билан келиб, кўпчиликни ёстиғини қуритганман, - дебди 1901 рақами.
Бир пайт ўртага 2020 рақами чиқибди. Ҳамма жим бўлиб қолибди.
— Қайси бирини айтай?! - дебди у.