Имтиҳонга кирган талаба битта билетни олиб жойига қўйиб қўйибди.
Узоқдан кузатиб ўтирган профессор:
— Нега билетни қайтариб қўйдингиз? - дебди.
— 13 билет экан. Мен иримчиман. Хосиятсиз рақамли билетни олишни истамадим, - дебди талаба.
— Ирим-сиримларга ишонманг. 13-рақамли билетга ҳам яхши жавоб берса бўлади, - дебди профессор ва талабага 13-билетни топиб берибди.
Талаба ҳамма саволларга жавоб бериб "5" баҳо олиб ташқарига чиқибди.
Дўстлари "Нима бўлди?" дейишса, талаба:
— Ўзи фақат 13-билетни саволларига тайёрланган эдим. Профессорни лаққа туширдим, - деган экан.