Юртимизда меҳмон бўлиб юртига қайтаётган чет элликдан аэропортда сўрашибди:
—Хўш қалай, Ўзбекистон сизга ёқдими?
У жавоб берибди:
—Ҳа, жуда-ям! Ҳамма урф-одат ва анъаналарингиз ёқди-ю, шу оммавий чироқ ва газларни ўчириб қўйиш удуми ёқмади, - деган экан.