Қари чол аэродромга келиб учувчига:
— Илтимос, мени кампирим билан самолётингда учириб келгин.
— Буни иложи йўқ!
— Йўқ дема болам. Шу ёшга кириб, ҳали бирор марта-ям осмонда учмаганмиз. Самолётга чиқиш орзуимиз бор!
Учувчи рози бўлиб, чол ва кампирни самолётга чиқарибди-да дебди:
— Фақат битта шартим бор отахон, агар бақирсангиз шу заҳоти ерга қайтамиз.
— Хўп, бақирмайман, - дебди чол.
Самолёт ҳавога кўтарилибди. Учувчи бор маҳоратини кўрсатиб, энг юқори баландликка чиқибди. Тепага , сўнг зудлик билан пастга шўнғибди, бир томонга қайрилиб учибди. Самолётни чархпалак сингари айлантириб ташласа ҳам, чол-кампир индамасмиш.
Ерга қўнгач, учувчи чолга қараб:
— Ҳа отахон, қўрқмадингизми? Ростини айтинг, бақириб юборай дедингизми?, - деса, чол:
— Тўғрисини айтганда, кампирим самолётингдан тушиб кетганда сал бақириб юборай дедим болам, - деган экан.