Афанди бозордан гўшт олибди-ю, кабоб қилишни билмасмуш.
Қассоб одам бир қоғозга кабоб тайёрлаш усулини ёзиб афандига берибди.
Йўлда афандининг қўлидан итлар гўштни олиб қочибди. Афанди бўлса итларни орқасидан "Қоғоз менда қолди-ку тентаклар!" дермиш.