Бир киши ҳар куни барга кириб, чўнтагидан бир сиқим танга чиқарар экан-да, — Пиво қуй! Қайтими керак эмас, - деб тангаларни сочиб юбораркан.
Бир гал яна шунақа қилган экан, сотувчи ердаги ҳамма тангаларни йиғиб:
— Қайтими менга ҳам керак эмас, - деб узоқроққа сочиб юборибди.
Ҳалиги одам тангалар ётган жойга бориб, бир дона тангани чўнтагидан олиб, ерга ташлабди-да:
— Унда яна битта пиво қуй!, - дермиш.