Бир одам уйига чилангар чақиртирибди. Чилангар беш дақиқа ичида ишни битирибди-да, уй эгасига қараб, — Ана бўлди. Сиздан эллик минг!, - дебди. Ҳалиги одам:
— Нима? Мен олий маълумотли врач бўла туриб, беш дақиқада эллик минг ишлаб топмайман, - дебди. Чилангар эса:
— Мен ҳам ўқитувчи бўлиб ишлаганимда бунча пул топмасдим!, - деган экан.