Аҳмад, Шуҳрат ва Шавкат деган безори йигитлар ярим тунгача ичиб ўтириб, маст ҳолатда ухлаб қолишибди. Уччаласи ҳам бир хил туш кўришибди. Тушида фаришта қабулига навбатда туришган экан. Биринчи бўлиб Аҳмадга кирибди:
— Мана бу қалин китобга сени гуноҳларинг ёзилган. Шу китоб билан бошингга ураман. Йиқилсанг, дўззахга тушасан, - дебди фаришта Аҳмадга.
Ичкаридан “гурс” этган товуш эшитилибди. Бироздан кейин Аҳмад эмаклаб, зўрға чиқиб келибди.
Иккинчи бўлиб Шуҳрат кирибди. Ичкаридан яна “гурс” этган овоз келиб, Шуҳрат ҳам эмаклаб чиқиб келибди.
Охирги бўлиб Шавкат кириб кетибди. Анчагача ҳеч қандай овоз эшитилмабди. Бир вақт ичкаридан Шавкат кулиб чиқибди.
— Нима, сени урмадими? – дейишса,
— Йўқ, китобни оғирлигидан кўтара олмади, - дермиш.