Бир йигит такси тўхтатиб турган экан. Матиз, Жигули келиб тўхтаса, ўтирмабди. Охири Кобальт тўхтаган экан ўтирибди-да, ҳайдовчидан сўрабди:
— Исминг нима?
— Азамат.
— Сендан бир илтимосим бор Азамат. Ҳозир яхши кўрган қизимни ёнига кетяпман. Уни олдига борганда, "Менга рухсатми хўжайин?" дейсан. Мен "Ҳа" дейман. Кейин бензинга пул сўрайсан, мен сенга беш минг бераман. Шу билан орамиз очиқ, - дебди.
— Ҳайдовчи ҳам рози бўлибди.
Қизни ёнига етиб боришибди. Йигит қиз билан кўришиб турса, келишилганидек ҳайдовчи — Менга рухсатми хўжайин?, - дебди.
— Ҳа рухсат. Бўшсан, - дебди йигит.
Шунда ҳайдовчи:
— Хўжайин машинамиздан шовқин чиқяпти. Юз минг беринг, устага кўрсатиб келай!, - дермиш.