Бир киши кечаси ухлаб ётса, эшик таққиллаб қолибди.
— Ким у? – дебди ҳовлига мўралаб.
— Сизларга ўтин керакми? – дебди нотаниш одам.
— Йўқ, керакмас! – деб ухлашга кириб кетибди.
Эрталаб турса, ҳовлида йиғиб қўйган ўтинлари йўқ эмиш.