Янги бой ўзига Джып машинаси харид қилибди. Машинани орқа тарафида 4х4 деган ёзуви ҳам бор экан.
Машинани кўчада қолдириб уйига кириб кетса, бир маст одам келиб, орқадаги 4х4 деган ёзувни ёнига мих билан қириб =16 деб ёзиб кетибди.
Жиғибийрони чиққан бой устахонага бориб машинасини таъмирлатибди.
Эртаси куни яна шу ҳолат такрорланибди. Маст киши энди ҳар куни =16 деб ёзиб кетаверибди.
Асабийлашган бой устахонага бориб, чиройли ҳарфлар билан 4х4=16 деб ёздириб келибди.
Эртаси куни тонгда чиқиб қараса, машинасини орқасида мих билан қириб ёзилган шундай ёзув турганмуш "Тўппа-тўғри!"