Кўчада 3 та бола баҳслашиб турган экан:
Биринчиси дебди:⠀
— Менинг поччам энг бой одам . Опамга 3 та уй, 2 та далаҳовли, 5 машина олиб берганлар-у, лекин опамни ўзлари билан олиб кетганлар.
Иккинчиси дебди: ⠀
— Менинг поччам ҳам миллиардер. Опамни олтин-у, зар билан безаганлар. Нима десалар бир зумда муҳайё қиладилар. Лекин тўғри, менинг ҳам опамни олиб кетганлар.
Учинчиси бўлса буларни ҳаммасини эшитиб дебди:⠀
— Менинг поччам бой эмаслар. Лекин поччам опамни олиб кетмаганлар. Аксинча, биз поччамни олиб келганмиз.