Икки овчи ўрмондан чиқиб келишаётганида биттаси бирдан йиқилиб тушибди. У нафас олмаётган, кўзлари эса бир нуқтага қараганча қотиб қолганмиш. Иккинчи овчи дарҳол телефонини олиб “тез ёрдам”га қўнғироқ қилибди. Ҳаяжонланган овчи гўшакни тутганича қичқирибди:
— Дўстим ўлиб қолди! Нима қилай?
Нариги тарафда оператор жавоб қилибди:
— Ўзингизни босинг, сизга ёрдам берамиз, аммо аввал айтинг-чи, дўстингиз ростдан ҳам ўлиб қолдими?
Бир неча сония жимликдан сўнг милтиқнинг гумбурлаган овози эшитилибди. Сўнг овчи операторга дебди:
— Ўлганлиги аниқ, хўш, энди нима қилай?