Бир куни афандининг хотини чучвара тугиб ўтирса, ёнига мушуги келиб суйкалибди. Хотини уни бир тепиб, ҳайдабди. Мушук қасд олмоқчи бўлибди.
Чучвара пишгач, афанди энди емоқчи бўлиб турган экан, мушуги унга ҳам суйкала бошлабди. Афанди биринчи чучварани мушукка берса, мушук чучварани еб, ўзини ўлганга солиб ерга ётиб олибди.
Афанди хотинига:
— Мени ўлдирмоқчи бўлдингми?, - деб бақира кетибди.
Мушук эса битта кўзини очиб:
— Ажаб бўпти, - дермиш.