Бир куни Москвадан Африкага учаётган самолёт жунгли ўрмонларига қулаб тушибди. Самолёт ичидаги одамлар ҳайрон, ҳамма ёкда турли хил ҳайвонлар...
Шунда битта маҳлуқ келиб самолёт ичига қараб:
— Аёлларни ейман, эркакларни олиб қоламан. Улар менга овқат пишириб, кийимларимни ювишади, - дебди.
Шунда бир аёл ўрнидан туриб:
— Илтимос, бизни еманг, ахир бундай ишларни аёллар қилишади-ку..., - деса, самолёт охирида ўтирган барзанги эркак ўрнидан туриб:
— Ҳой нодон аёл нималар деяпсан?! Маҳлуқ акамни ўзи билади нима қилишни, - дермиш