Афанди Подшо билан овга кетаётган эди, олдиларидан қуён чиқиб қолди.
— Югуринг Афандим, ушланг қуённи,— буюрди Подшо.
— Афанди отдан сакраб тушиб қуённи қувлай кетди. Қуён тутқич бермай қочиб қолди. Афанди ҳарсиллаганча Подшонинг ёнига келиб, елка қисди.
— Э, ўзингизам тоза ношуд экансиз—да! Шу олдигинангизда турган қуённи икки сакраб тутолмай... Э шалвирамай қолинг—э!
— Ўзингиз ўйланг ахир, қорин тўйгазиш умидидаги қувиш билан жон қутказиш умидидаги қочиш баравар бўладими?!