Подшо саройида саркардалар суҳбатлашиб ўтиришар, ҳар ким ўз қаҳрамонлигини айтиб, лоф урар эди. Бир мақтанчоқ бундай деди:
— Уруш шундай қаттиқ бўлдики, ўқ бамисоли ёмғир бўлиб ёғар эди, душман билан аралашиб кетиб қилич тагида қолибман, каллам узилиб, бўйнимнинг терисига илиниб қолибди...
Сухбатда Афанди ҳам бор эди, сўз қистирди.
— Урушда одам қизишиб кетгандан кейин шунақа бўлар экан-да, сизнинг бошингиз бўйнингизнинг терисига илиниб қолибди-ку, менинг бошим елкамдан тушиб, уч-тўрт юмалаганини билганим йўқ, уруша бердим....