Янги оила қурган ёш эр-хотин фарзанд кўравермагач, кекса бир донишманднинг ёнига боришибди. Донишманд уларга баланд тепаликдаги ният дарахт учига, бир парча латта боғлаб қўйишни уқтирибди.
Бир неча йилдан сўнг, бояги донишманд эр-хотиндан хабар олгани келса, эшикни бир гала болакайлар очишибди.
— Онангиз қаерда? – сўрабди донишманд.
— Туғруқхонада, – жавоб беришибди болалар.
— Отангиз-чи?
— Тепаликдаги дарахтдан латтани ечгани кетгандилар...! – дермиш.