Афанди бозорга тўти сотгани чиқибди. Тўтисининг бир оёғига қизил, иккинчи оёғига оқ ип боғланган эмиш.
Одамлар:
— Афандим, бу ипларни нега боғладингиз, - деса,
Афанди:
— Бу тўти донишманд. Қизил ипдан тортсанггиз сўкади, қарғайди. Оқ ипдан тортсангиз, яхши гапларни гапиради, - дебди.
Бир киши:
— Иккала ипни баравар тортса нима бўлади? - деса,
Тўти:
— Барака топгур, калтафаҳм, тентак экансан, ... йиқилиб тушаман-ку! - дермиш.