Афандидан биров сўради
— Афанди, мучалингиз нима, неча ёшга кирдингиз?
— Мучалим аждар, элликка кирдим.
— Мучалнинг илон бўлишини эшитиб юрардиму, аждар бўлишини шу ёшга кириб, энди сиздан эшитишим,
Афанди тушунтириб берди:
— Ёшлигимда онам раҳматлик, сенинг мучалинг илон деган эдилар. Ҳозир элликка кирдим, эллик йил ичида ҳар қандай илон ҳам аждар бўлиб кетади-да.