Янги машина олган бир аёл автосервисга бориб устага:
— Янги машина олгандим, ҳеч ўт олмаяпти. Илтимос, бир кўриб қўйсангиз, - дебди.
Машинани кўздан кечириб бўлгач, аёлга:
— Машинангизни тузатиш учун анча ишлашимиз керак. Бир неча қисмларини алмаштиришимиз керак. 300 минг берасиз, бир ҳафтада тайёр бўлади, - дебди уста.
— Бир кунда тузатишни иложи йўқми? - сўрабди аёл ёлвориб.
— Бир кунда тузатсак 500 минг бўлади, - деган экан, аёл пулни бериб, — Эртага келаман, - деб кетибди.
Шунда шогирди устага:
— Нима қилиш керак буни, - деса, уста:
— Бензин қуйиб қўй! - дермиш.