Иккита ҳамкасблар кечки пайт ишдан чиқишибди. Биринчиси дебди:
— Битта илтимосим бор, ҳозир бошлиғимиз ишдан чиқади. Сен уни ҳайдовчисисан-ку! Машина бузилган деб бироз шу ерда уни ушлаб тургин. Бугун бошлиғимизни қизи билан учрашмоқчи эдим, - дебди.
Ҳайдовчи истар-истамас зўрға рози бўлибди.
Бошлиқ ишдан чиқиб:
— Қани кетдик-ми?! - деса, ҳайдовчи:
— Машина негадир ўт олмаяпти!? - деб баҳона қилиб, анча вақтгача ушлаб турибди. Буни сезган раҳбар:
— Нега мени алдаяпсан? Тўғрисини айт! Акс ҳолда ишдан бўшатаман! - деб бақира кетибди.
Бошқа чораси қолмаган ҳайдовчи бор гапни айтиб берибди. Шу ерда ишлайдиган дўсти унинг қизи билан учрашмоқчи эканини, шунга у машина бузилди деб, баҳона қилганини айтса, бошлиқ хохолаб кулиб:
— Лақма экансан-ку! Мени умуман қизим йўқ. Ундан кўра уйингга бориб ўзингни қизингдан хабар ол!!! - деган экан.