Бир одам хонасида ётиб, бекорчиликдан пашшаларни тутиб ўтирса, бир сеҳрли пашша қўлига тушиб қолибди.
— Мени қўйиб юбор... Истаган 3 та тилагингни бажараман! - дебди пашша тилга кириб.
Ҳалиги одам дебди:
— Қимматбаҳо машинам бўлишини истайман!
Ҳовлига қараса, янги машина турганмиш.
— Фақат еб-ичиб ётсам дейман! - дебди яна. Олдида тўкин-сочин дастурхон пайдо бўлиб қолибди.
Учинчи тилагига дебди:
— Фақатгина ётсам, ҳеч иш қилмасам...!
Бир пайт қараса, яна хонасида ётиб, пашша ушлаб ўтирганмиш...