Чарли Чаплин, Алдар Кўса ва Афанди тоғларда юрган экан, олдиларидан дев чиқиб қолибди.
Уччаласи “Бизни қўйиб юбор!” деб девга ялина бошлашибди. Шунда дев:
— Ҳар бирингиз оғзингиздан бирор нарсани олиб ерга ташлайсизлар. Кимнинг нарсасини кўриб, ушлашга улгурсам, мен билан қолади. Агар кўрмасам, қўйиб юбораман, - дебди.
Чаплиннинг оғзида сақичи бор экан. Сақичини ерга ташлаши билан, дев ушлаб олибди.
Алдар Кўсанинг оғзида нос бор экан. Ерга ташлаши билан, уни ҳам дев ушлаб қолибди. Навбат Афандига келибди. Кеча роса тўйиб саримсоқ еган Афанди девга қараб “Куф-ф-ф” дебди. Дев атрофга аланглаб қарабди-да:
— Саримсоқни ҳиди бор-у, ўзи йўқ?! Майли сен уйингга кетавер! – деган экан.