Бир бой ва чиройли қиз чекка қишлоққа кўчиб келибди. Машинасидан тушаётса, ҳамма йигитлар анқайиб қараб туришса қиз нозланиб дебди:
— Ким менга етиб олса, ўшанга турмушга чиқаман, - дебди-да автомобилига ўтириб ҳайдаб кетибди.
Ҳамма йигитлар ортидан югура бошлашибди. Ҳатто орасида битта чўлоқ ҳам аравачасида қувлай бошлабди. Қиз тезликни оширган сари, бирин-кетин йигитлар орқада қолаверишибди. Лекин бояги аравачадаги чўлоқ йигит машинани ортидан изма-из етиб келибди.
Қиз охири автомобилини тўхтатиб, тушибди-да дебди:
— Ҳамма йигитлар қолиб кетишди. Битта сиз етиб келдингиз. Энди сизга турмушга чиқишимга тўғри келади.
Чўлоқ йигитни жаҳли чиқиб:
— Турмушга чиқасизми, йўқми бунисини билмадим-у, лекин мени аравачамни машинангизга боғлаб қўйган одамни даб-даласини чиқаришим аниқ! - дермиш.