Цирк аренасида гимнастикачи йигитларнинг чиқиши намойиш этилмоқда. Эпчил ва чаққон спортчиларнинг чиқишларини кўриб ўтирган томошабинлар қарсак чалиб, олқишлаб ўтиришар экан.
Шу пайт томошабинлар орасида бир одам бақириб:
— Ҳезалаклар! Тор шим кийиб олиб, юришини қаранглар буларни!!! – дебди хандон отиб кулиб.
Томошабинлар безовта бўлиб, атрофга қарашибди.
Гимнастикачиларни чиқишлари давом этибди. Ҳалиги одамнинг яна бақирган товуши келибди:
— Ҳезалаклар! Аёлларга ўхшайди ҳаммаси!!!
Бир вақт бошловчи цирк аренасига чиқиб эълон қилибди:
— Энди эса навбат ўта хавфли саҳна чиқишига! Ҳозир сизларни кўз ўнгингизда цирк шифтидан боши билан пастга сакраш амалга оширилади.
— Вой дод!!! Қаёққа судраб кетяпсизлар?! Қўйиб юборинглар мени! – деб гимнастикачи йигитларга ялина бошлабди ҳалиги одам...