Бир пиёниста одам балиқ овига бориб, қармоқ ташаган экан, олтин балиқ қармоғига илинибди-да, ҳар доимгидек олтин балиқ уни тилагини бажаришини айтибди. Фақат у балиқ учта эмас, иккита тилак бажарадиган балиқ экан.
Маст одам балиққа қараб дебди:
— Менга шунақа шиша бергин-ки, ичида пивоси бўлсин. Қанча ичсам ҳам тугамасин.
Олтин балиқ дарров тилагини бажариб, айтган шишасини қўлига берибди. Пиёниста ичиб кўрибди. Яна ичибди. Пиво ҳеч тугамасмиш.
— Зўр шиша экан. Ҳой тилла балиқ, шу шишадан яна битта бер, - дермиш.