Бир йигит барга кирибди. Уни икки қўли ҳам гипсланган экан. Барменга яқинлашибди.
— Илтимос, чўнтагимдан пул олиб, пиво беринг... қўлларим гипсланган...
— Гап бўлиши мумкин эмас, - дебди бармен ва пивога яраша пул олиб, пиво қуйиб берибди.
— Худо хайрингизни берсин, пивони оғзимга яқинлашитириб қўйинг...
— Мархамат, ака!
Шу тариқа бир неча бокал ичибди.
— Ука, хожатхоналарингиз қаердалигини айтолмайсизми?
— Айтаман! Бу ердан 5 километр наридаги ёқилғи қуйиш шохобчасида!