Бир кун самолётда ҳайвонлар учиб кетвотганакан. Шунда бир қарға стюардессани чақирадиган тугмачани босибди. Стюардесса келиб қарғага:
— Нима хизмат, - дебди.
Қарға:
— Хизмат йўқ, ҳазиллашдим, - дебди.
Стюардесса жаҳли чиқиб индамий қайтиб кетибди. Кейин қарға яна тугмачани босиб стюардесса чақирибди. Стюардесса келиб яна:
— Нима хизмат, - деб сўрабди.
Қарға яна:
— Хизмат йўқ ҳазиллашдим, дебди.
Стюардессани яна жаҳли чиқиб индамий кетибди. Нарироқда бўри кузатиб ўтирган экан. Бўриям тугмачини босибди. Стюардесса келиб:
— Сизга нима хизмат, дебди.
Бўриям:
— Хизмат йўқ, манам ҳазиллашдим, - дебди.
Шунда стюардессани баттар жаҳли чиқиб қарға билан бўрини самолётдан ташаб юборибди. Қарға бўрини олдига келиб:
— Эй, бўри учишни биласами, дебди
Бўри:
— Йўқ, - деса
Қарға:
— Унда нимага ҳазиллашасан, дебди.