Америкада машинасида шаҳарда кетаётган киши бирданига пробкага дуч келибди. Бир соат, икки соат, ҳеч бу бир метрга ҳам юрмасмиш. Шу вақт биттаси келиб ойнасини тақиллатибди. Ойнани тушириб:
— Нима бўлди, тинчликми?
— Обамани ўғрилар ушлаб олишибди. Агар 1 миллиард доллар берилмаса, устига бензин қуйиб ёқворишаркан.
— Ҳмм, энди тушундим, демак пробка шуни дастидан эканда?!
— Ҳа, шунга оз-оздан ёрдам йиғаётувдик..
— Ўртача қанчадан беришяпти?
— Таҳминан 5 литрдан...