Ўрмонда янги магазин очилиши керак экан.
Ҳамма навбатда турибди. Қуён келиб навбатга қарамай, олдинга ўтиб кетаётса, айиқ қуённи гирбонидан олиб:
— Ҳов анави навбатнинг охирига бор, энди келяпсан!, - дебди.
Иккинчи кун ҳам шу ҳолат қайтарилибди.
Учини кун ҳам қуён магазин эшиги томон юриб кетаётса, яна айиқ келиб қуённи гирбонидан олиб:
— Ҳов анави навбатнинг охирига бор, энди келяпсан!, - деса.
Қуён:
— Қизиқ, уч кундан бери ўз магазимни очолмаяпман-а, - деб ғудурлаганча қайтиб уйига кириб кетибди.