Ҳарбий округ штабидан ташриф буюрган текширувчига уч нафар аскар таништирилмоқда. Улардан икки нафари бақувват давангир бўлса, учинчиси қилтиллаган, паст бўйли аскар.
Прапоршик:
— Мана бу учаласи ҳарбий қисмимизнинг энг сара бўлинмамиз саналади. Бирор нарса юз берадиган бўлса, шу заҳоти уларни олдинги маррага юборамиз.
Текширувчи биринчи аскардан сўраяпти:
— Сен кимсан?
— Оддий аскар Иванов, эркин кураш ва бокс бўйича спорт устаси.
— Баракалла, азамат! Сен-чи, сен кимсан? - сўради текширувчи иккинчи аскардан.
— Оддий аскар Петров, каратэ бўйича қора белбоғ соҳиби, шунингдек, бир қатор шарқий яккакураш турларини тасарруф этганман.
— Баракалла, полвон! Хўш, - мурожаат қилди у, учинчи, энг нимжон аскарга менсимаган оҳангда:
— Сен-чи, сен ким бўласан?
— Оддий аскар Сидоров, шахмат бўйича спорт устаси. Мана бу иккала қовоқбошга командирлик қиламан!