Эски ёғочдан ясалган уйнинг олдига, қиммат машина келиб тўхтабди-да ичидан башанг кийинган эркак тушиб, уйга кирибди. Уйда қари чол деразадан кўчани томоша қилиб ўтирган экан.
Эркак унинг рўпарасига ўтириб гап бошлабди:
— Ассалом алайкум, мани танимадиз-а? Ман сизни ўғлингизман. Эсингиздами, 10 йил олдин мани сигарет олиб кел, деб бозорга юборгандиз? Ман шу кетганча шаҳарга кетдим, яхши одамларни учратдим, ишлаб пул топдим, ўзимни бизнесимни бошладим, уй, машина олдим, мана бугун миллионерга айландим, - деса
Дадаси жим қараб турганмиш.
Ўғли:
— Дада бирор нима десангизчи?, - деса
Дадаси:
— Сигарет қани?!, - дермиш