Ёши элликдан ошган, соч-соқоли оқарган одам ёш бир қизга уйланибди, сартарошга бориб:
— Уста, яқинда уйландим. Сизга малол келмаса, шу сочимдаги, соқолимдаги оқларни олсангиз, - дебди.
Сартарош пинагини бузмай мижознинг соч-соқолини тагидан қиртишлаб олибди. Сўнг олинган сочларни ҳалиги кишининг олдига қўйди.
— Кечирасиз, жуда шошилинч ишим чиқиб қолди. Сизга малол келмаса, оқларини ажратиб турсангиз, - деб чиқиб кетибди.