Афанди саватдай саллани ўраб кўчада борар эди, йўлда бир киши унинг йўлини тўсиб, илтимос қилди:
— Тақсир, шу хатни ўқиб берсангиз?
— Мен ўқишни билмайман,— деди Афанди. У одам ҳайрон бўлиб сўради:
— Бошингизда шундай катта салла билан хат ўқишни билмайсизми?
Афанди бошидан салласини олиб, унинг бошига кийдирар экан, айтди:
— Гап саллада бўлса ол, ўзинг ўқи!