Бир киши йўлдан ўтиб кетаётса, афанди мушугини ювинтириб турган эмиш. Шунда йўловчи афандига:
— Мушугингизни ювманг, ўлиб қолади, - деса афанди:
— Сени нима ишинг бор, - деб жавоб қилибди.
Бироз вақт ўтиб ҳалиги йўловчи қайтиб ўтаётса, афандининг мушуги ўлиб қолиб. Афанди тепасида йиғлаб турганмиш.
Шунда йўловчи афандига:
— Мен сизга айтгандимку, мушугингизни ювманг, ўлиб қолади деб. Гапимга кирмадингиз. Мана аҳволи! - деса. Афанди йўловчига қараб:
— Мушугимни ювганда ўлгани йўқ. Тезроқ қурисин деб яхшилаб сувини сиқгандим, ўлиб қолди, - дермиш.