Ўрмондаги ҳайвонлар зерикиб, одамларга ўхшаб "Гап" ейишмоқчи бўлишибди.
Ҳамма йиғилиб, қура ташлашибди. Биринчи бўлиб “Гап” бошлаш шерхонга тушибди. Кейинги навбат қуёнга тўғри келибди.
Келаси ҳафта шанба куни шерхонни гапига ҳаммаси йиғилишибди. Шерхон ҳам шерлигини қилиб, ҳар бир ҳайвонга 1 литрдан ароқ қуйибди. Гап-гапга қўшилиб, роса ичишибди. Тун ярмига борганда ароқ тугаб қолибди. Бўри шерхонга қараб:
— Шерхон, гап-гапдай бўлсин. Яна бирор литр топгин, - дебди.
Шерхон бўлса:
— Мен-ку ароқ топаман. Газак йуқ-ку!? - дебди.
Бўри:
— Олиб келавер! Газакни топармиз..., - дебди.
Шерхон яна 1 литр ароқ олиб келибди. Кейин нима бўлиб ўтганини эслай олмасмиш.
Эрталаб туришса, қуён кўринмас эмиш. Ҳаммаси қуён уларни уйғотмай кетиб қолган деб ўйлашибди.
Орадан 1 ҳафта ўтиб, “Гап” бериш навбати қуёнга келибди. Қуённи уйига
бориб, эшигини тақиллатишибди. Эшикни қуённинг хотини очибди.
Бўри:
— Эринг қани? – деса, хотини:
— Ўтган ҳафта “Гап”га кетганди, қайтиб келмади... – дермиш.