Аёллар ҳақида латифалар

Бир аёл ишга кетиб, уйда қолган эрига қўнғироқ қилибди:
— Адаси, нима қиляпсиз? - деб сўрабди.
Эри:
— Уйдаман! Сен қиладиган ишни қиляпман... - дебди.
Хотини ўзича хурсанд бўлиб, эрим уйларни тозалаб, овқат қилиб ўтирган экан, деб ўйлабди. Кечқурун уйга келиб қараса, эри диванда ялпайиб ўтириб олганча, сериал кўраётган экан.
Бир куни эр кўчадан ховлиқиб келиб:
— Хотин кийимларингни кий! Мен катта пул топиб олдим! Энди миллионерман! - деса, хотини:
— Ҳозир адаси, чиройли кийимларимни кийиб чиқаман. Айланишга борамизми? - дебди.
Эри бўлса:
— Нимани кийсанг кий! Ойингни уйига кетасан! - деган экан.
Хонама-хона қўлида телефон билан югуриб юрган боладан онаси сўрабди:
— Ўғлим нима қиляпсан?
Бола:
— Ҳалал берманг ойижон! Жисмоний тарбия фанидан оралиқ назоратни онлайн топширяпман!
Хотин эрига:
— Менсиз нима қилган бўлардингиз-а? - деб жавраса, эри кулиб турганмиш.
Хотини жиғибийрон бўлиб:
— Нега доим шунақа десам куласиз? - деса, эри:
— Хотин шошмай тур! Бироз ширин ҳаёл суришга ҳам қўйгин-да ахир! - дебди.
Бир қиз дугонасидан сўраётганмиш:
— Дугонажон, шамоллаб қолганингда нима қиласан?
Дугонаси жавоб берибди:
— Шамоллаганимда аксираман, йўталаман ҳам...!
Бир йигит қизига СМС ёзибди:
— Қалайшан?
Қиз:
— Нега ш? с эмас?
Йигит:
— Оғзимда ношим бор!
— Ойижон, бугун мактабда “Ким бўлсам экан?” мавзусида иншо ёздик.
— Жуда яхши! Сен ким бўламан деб ёздинг?
— Мен келин бўлмоқчиман деб ёздим.
Йигит қизга:
— Ҳой қиз, тушиб қолди.
Қиз:
— Сеникиям тушиб қолмасин, осилиб турибди-ку!
Йигит:
— Нимани айтяпсан? Сени пулинг тушиб қолди.
Қиз:
— Калитинг шимингни орқа тарафида осилиб турибди. Шуни айтгандим.
Иккита овсин суҳбати:
— Олдингизда 2 та қоп турибди дейлик. Бир қоп тилла билан бир қоп ақл.
Сиз қайси бирини танлаган бўлардингиз?
— Ақлни танлаган бўлардим, - дебди овсин ўзини кўрсатмоқчи бўлиб.
— Ҳамма ўзига етмаганини оладида, - дебди овсини.
— Ойи, телефонингизда ўйин ўйнасам бўладими?
— Аввал дарсларингни қил.
— Ойи дарсларимни қилдим. Энди берасизми?
— Дарсларинг тугаган бўлса, энди ишларга қараш!