Аёллар ҳақида латифалар

Хотин эрига:
— Шкафимизни қаранг! 10 йиллик эски матох! Янгисини олайлик!
— Хўп, оламиз.
Хотин яна эрига:
— Совутгич ҳам эски.
— Янгисига алмаштирамиз.
Хотин давом этиб:
— Телевизор ҳам жуда эски бўлиб қолган! Алмаштириш керак!
Эри:
— Хой хотин! Сен ўзингга бир қара! Сен ҳам нечи йилликсан? Мен индамаяпман-ку!
Хотин эрига:
— Танишган кунимиз ёдингиздами?
Эр:
— Ҳа. Мен таксига хуштак чалсам, ёнимга сен келгансан.
Хотин эрига:
— Азизим, 20 йилдан бери менга бирор мартта ҳам бунақа зўр кофе тайёрламагансиз...
Эр:
— Кофени жойига қўй! Ўзимга дамладим!
— Озиш учун фақат салат еяпман.
— Салатни ичи гўшт, майонез ва тухумга тўла-ку!
— Ахир мен салат еяпман-ку!
— Ойижон, овқатимни ҳаммасини еб бўлдим!
— Шунинг учун ҳам биздан алоҳида яшагин деяпмиз-да ўғлим!
Икки дугона суҳбатидан
— Босадигани учта бўлиши керак. Сенда эса кам экан. Ҳайдаб бўлмайди буни.
— Менда автомат.
— Қўрқитмоқчимисан?!
— Сени шунчалар севаманки, исмингни уйимни ҳовлисига ёзиб қўйдим.
— Шунчалик севсанг, уйингни мени номимга ёздириб бер!

Қўқонда ишлаб чиқарилаётган аёллар кийимини бир одам жуда катта миқдорда сотиб оларкан.
Бир тикувчи қизиқиб ундан сўрабди:
— Хотинингиз киядими ҳаммасини ёки опа-сингилларингизга ҳам совға қиласизми?
— Йўғ-е! Хотинимни телеграмда "Турецкий" кийимлар сотадиган группаси бор.

Учрашувдан қайтган қиз дугонасига гапириб беряпти:
— Вой дугонажон, 40 йиллик машинани ҳайдаб келса бўладими.
— Ўзи нечи ёшда экан?
— Ўша машинасини салондан 18 ёшида сотиб олган экан.
Бир киши жон берай деб ётса, ошхонадан ширин таомни ҳиди димоғига урилибди.
— Нима пишираётгандинг? - дебди хотинига.
— Ош бошлаб қўйдим, - дебди.
— Тезроқ гуручини дамла! Шу ошдан еб кетай, - деса, хотини:
— Йўқ, ошни азага келадиганларга тайёрлаяпман, - деган экан.