Аёллар ҳақида латифалар

Жуда рашкчи хотин эри ўзига котиба қидирилаётганини билиб қолибди:
— Ёш ва чиройлисини олманг! Иложи борича хунук, қари ва семиз котиба танланг! - деса, эри:
— Бўпти! Душанбадан ўзинг ишга чиқавер, - дермиш.
Ҳайдовчилик гувоҳномаси олишга имтиҳон топшириб келган хотинидан эри сўрабди:
— Хўш, нима бўлди? Топширдингми?
— Йўқ! - дебди хотини.
Эри:
— Қовун тушурдингми? - деса, хотини:
— Қовун эмас, дарахт тушди. Мўрт экан, машинам тегиб кетганди, тушиб кетса бўладими? - дебди.
Эшик тақиллабди. Аёл очса, бир йигит турганмиш.
— Балкон ойналарига панжара ўрнатмоқчидим, - дебди йигит.
Аёл:
— Ахир бизни уйимизда уста ишлаяпти, - деса, йигит:
— Ўша менман! Балкондан пастга тушиб кетдим, - дебди.
Хотин:
— Бугун оқшом бир умр эсингизда қолишини хоҳлайман!
Эр:
— Нима, бугун оқшомда ойингни уйига кетяпсанми?

Эр-хотин кўчада айланиб юришган экан, олдидан безорилар чиқибди:
— Қимматли нарсаларингни бер! - дебди безорилар.
Хотин эрига ёлворибди:
— Илтимос, мени бериб юборманг!
Эри:
— Жиннимисан?! Қимматли деяпти!

Мўйнали пальто дўконига эр-хотин харидорлар киришса, ёнига сотувчи қиз югуриб келибди:
— Бирор нима қидиряпсизми? - дебди хушфеъллик билан.
Харидор эр:
— Куя капалагига емиш қидиряпмиз, - деган экан.
Онаси ишга кетаётиб:
— Сигирларга қараб ўтиринглар, - дебди болаларига.
Ишдан қайтса, сигирлар оч қолган эмиш.
— Нега сигирга ҳашак бермадинглар? - деса, болалари:
— Унақа деб айтмадингиз. Қараб ўтирдик фақат, - дейишибди.
Бир киши ўғли 18 ёшга киргунча алимент тўлабди.
Ўғли 18 га тўлган куни уни чақириб:
— Бориб онангга айт! Энди алимент олиб бўпти мендан. Шу гапни эшитганда онангни юзини бир кўрай! - дебди.
Бола онасига келиб гапни айтибди. Онаси:
— Ҳозир бориб адангга айт. 18 йилдан бери аниқ ўзини ўғлига алимент тўлабдимикан? Шу гапни айтганингда адангни юзини бир кўрай! - деган экан.
Йигит билан қиз ресторанга киришибди. Йигит енгилроқ салатлардан буюртма берибди.
Қиз тез-тез менюга қараб қўярмиш.
Ваниҳоят йигит:
— Бирор иссиқроқ нарса буюртма қиламизми? - деса, қиз хурсанд бўлиб:
— Ҳа, - дебди.
Шунда йигит официантни чақириб:
— Бизга 2 та қайноқ чой! - деган экан.
Йигит қиз билан учрашувга чиқибди:
— Салом исмим Моҳира.
— Салом ҳурсандман!
— Моҳира исмим.
— Ҳурсандман!
— Мени исмим Моҳира. Сизники-чи?
— Хурсанд - исмим мени.