Аёллар ҳақида латифалар
— Ойи, сизга муҳим гапим бор. Мен эрга тегаяпман.
— Уятсиз жонимга тегиб кетдинг. Ахир 5 марта эрга тегиб ажрашдинг, энди жи-и-и-и-м ўтир тушиндингми?!
— Ойиижооон, хўп дея қолинг, тегаман-у, тезда қайтаман. Майлими ойииии?
"Ҳозир мен гуруч сўрасам, бу аёл менга "ош қиляпсизми" дейди. Мен уни меҳмонга чақиришга мажбур бўламан. Ош баҳона мен билан танишиб олиб, кейин ундан қутулолмай юрсам-чи?!" деб ҳаёл суриб турган экан, эшик очилиб қўшни аёл чиқиб қолибди. Афанди бўлса аёлга қараб:
— Э, гуручинг бошшингда қолсин, - дермуш.
— Фарзандингни дунёга келтираётганингда сенда бўладиган оғриқларнинг ярмини боланинг отасига ўтказиб қўяман, - дебди.
— Тунда аёл фарзандини дунёга келтириб бўлгач, тонгда уни кўргани келган эрига:
— Адаси, кечаси яхши ухладингизми? - деса, эри:
— Йўқ, қўшнимиз Нормат ака кечаси билан бақиравериб, умуман уйқу бермади, - дермиш.
— Дадажон салом! Менга нима олиб келдингиз, - деди?
Дадаси:
— Қизалоғим ҳеч нима ололмабман-ку сенга?!
Қизча қовогини солиб:
— Бу ёққа чиқинг. Ойи эрингиз келди, - дермиш!
25 ёшга кирган қизларга гап очишса, "Яхши йигитми?" деган саволни беришади.
30 ёшга чиқганларида эса "Йигит" дейишса, "Қани? Қаерда?" дейишаркан.
— Нега хомушсан?
— Хотинимни илон чақиб олганди, ўлиб қолди, бечора. Раҳмим келяпти.
— Сен хотинингни ёмон кўрардинг-ку! Нега ачиняпсан?
— Э-э-э... ўлган хотиним эмас, илон-да!
— Овора бўлма хотин, барибир вазнинг камайиб қолмайди, - деб кулибди.
Хотини эса эрига қараб:
— Ҳеч бўлмаса тарози нечини кўрсатаётганига қараб олай!, - дебди.
— Айтингчи, қўшхотинлик билан қўшэрликни фарқи нимада?
Конфуций индамай, икки чойнак чой билан иккита пиёла опкелиб аёлга айтибди:
— Битта чойнакдан иккита пиёлага чой қуйчи.
Аёл уни айтганини қилибди.
— Қалай ёқяптими?
— Ҳа, - дебди аёл.
— Энди битта пиёлага иккита чойнакдан чой қуйчи.
Аёл яна у айтгандай қилибди.
— Хўш қалай ёқяптими?
— Жудаям, - деса,
— Тур йўқол-е ахмоқ, туппа-тузук ривоятни расво қилдинг, - деган экан.
— Ҳар куни овқат пишираман, кир юваман, супураман, тозалайман, дазмоллайман, ... Ўзимни эртакдаги Зумраддек ҳис қиляпман, - деса, эри:
— Айтгандим-ку, менга турмушга чиқсанг, эртаклардагидек яшайсан деб, - дермиш.