Аёллар ҳақида латифалар

— Азизим, бугун кайфиятим йўқ. Нима учунлигини сўраманг.
— Хўп!
— Билардим, сиз менга доим беэътибор бўлгансиз!
Ресторандан чиқаётганда нега официант аёлнинг белидан қучоқлаб олдингиз? Кап-катта, оилали одамга уят эмасми?
— Қизиқмисан, хотин? Ахир мен унинг кўйлагига қўлимни артдим ҳалос.
Қаҳратон қиш кунларининг бирида, кўчада қалин қор ёғиб, кучли бўрон эсаётган экан. Бир кишининг эшиги тақиллаб қолибди. Қараса, эшик олдида совуқдан музлаб қолган гўзал аёл турган эмиш. Уй эгаси уни ичкарига таклиф қилибди. Аёл:
— Музлаб қолдим, - дебди.
Ҳалиги киши аёлни олов ёнига таклиф қилибди.
— Барибир исимаяпман, - дебди аёл яна.
Аёлни иссиқ кийимлари билан ўраб, қайноқ чой берган киши, - энди-чи?, - дебди.
— Бундай вақтларда раҳматли эрим мени қучоқлаб, танаси билан иситиб қўярди, - деб эркалана бошлабди аёл.
Уй эгаси эса:
— Кўчада қалин қор ёғиб, кучли бўрон кўтарилган. Бундай ҳавода эрингизни танасини олиб келолмайман, - деган экан.
Хотин эрига:
— Сиз ўтган ҳафта дўстларингиз билан чойхонага борганмидингиз?
— Ҳа, албатта хотин!
— Бугун чойхоначи Гуля телефон қилиб, сизни сўради!!!
Ёш йигит қўшни қизга мурожат қилибди:
— Яхши қиз, сизни дастингиздан тунлари ухлай олмаяпман...Туни билан мижжа қоқмайман... Кўзимга уйқу келмаяпти...
Қиз йигитни кўзларига қарай олмасдан, уялиб, ерга боқиб дебди:
— Яхшиси бу гапни мени отамга айтинг. Мени қўлимдан нима ҳам келарди... Отам билан гаплашганингиз маъқул. Ҳаммасини отам ҳал қиладилар. Ахир туни билан магнитафонни адам баланд қилиб эшитяптилар-ку...
Бир қиз дугонасидан сўрабди:
— Ўрто, маслаҳат бер. Бошим қотиб қолди. Уч йигитнинг қайси бирини танлай? Бири яхши пул топади, иккинчиси жуда ақлли, учинчиси зўр рақсга тушаркан.
— Биринчиси рақсга тушишни ўрганолмасмикан?
Бир аёл тиқилинчда ҳамёнини тушириб қўйибди. Бироздан кейин ёшгина бола аёлни ҳамёнини қайтариб берибди. Аёл ҳамёнини очиб кўриб болага:
— Мени ҳамёнимда иккита беш мингталик бор эди. Бу ерда ўнта минг сўмлик турибди-ку?! - деса, болакай:
— Биласизми, олдин ҳам биттасини ҳамёнини топиб бергандим. У менга миннатдорчилик билдириш учун майда топа олмаганди. Шунга пулларингизни майдалаб қўйдим, - дермиш.
Бир аёл қўрқинчли туш кўрибди. Тушида уни одамхўрлар қувлаб келаётган экан. Одамхўрлар аёлга яқинлашиб қолганида аёл ердан катта тошни олмоқчи бўлибди-ю, кўтара олмабди. Яна қаттиқроқ, икки қўллаб, бор кучи билан ердан торта бошлабди тошни...
Шу пайт аёл уйғониб кетибди. Қараса, уйида, ётоғида ухлаб ётганмиш. Эри эса аёлига қараб:
— Нима бўлди? - деб сўрабди.
Аёл тушини гапириб берибди. Шунда эри:
— Хўп майли, уйғондинг! Энди қулоғимни тортмасдан, қўйиб юборарсан-а...?! - дермиш.
Торт пиширувчи қиз дугонасига:
— Докторларга ҳайрон қоламанда, дугонажон.
— Нимага бунақа деябсан?
— Ўтган ҳафта кўз докторини туғилган куни деб, кўз шаклидаги торт заказ қилишганди, бугун роддомни бош врачи бўлмиш акушер гинекологни юбилейи экан... Тортмисан-торт бўлди-да!
Ёқтирган қизим ёнимда, мен машина ҳайдаб кетаётсам, у менга меҳрли боқиб:
— Мени чин дилдан севаркансиз... Мана ҳозир ҳам, мен томонга тез-тез ўгирилиб, ҳар дақиқа мендан хабар олиб турибсиз...
Мен индамадим. "Йўлларда автомобиллар кўп, ён томондаги ойналардан орқадаги машиналарга қараб ҳайдаяпман" демайман-ку унга...!