Аёллар ҳақида латифалар

Икки дугона суҳбатидан:
— Турмушга чиқганингга афсусланмайсанми?
— Нималар деяпсан? Нима менда юрак йўқми? Ачинаман албатта эримга...
Афанди бир кеча шам ёқиб хотини билан гаплашиб ўтирган эди, бирдан шамол туриб, шамни ўчирди. Уй қоп-қоронғи бўлиб қолди.
— Чап тарафингизда гугурт бор, олиб шамни ёқиб юборинг,—деди хотини.
— Ие, қизиқмисан, хотин? Қоронғида чап тарафни қаёқдан билиб бўлади, дейсан!
— Эрим совға қилган селфи таёқчасини кеча биринчи мартта ишлатиб кўрдим.
— Хўш қалай экан?
— Яхши. Кир машинасидаги кийимларни олиш жуда-ям қулай экан.
Қиз йигитдан сўрабди:
— Нега қиз йигитларини қўлқопдек алмаштирса уни енгилтак қиз дейишади, лекин бу ишни йигит қилса уни қизиққонли йигит деб аташади?
Йигит:
— Биласанми, агар битта калит жуда кўп қулфни оча олса бу тенги йўқ калит ҳисобланади, лекин битта қулфга исталган калит тўғри келаверса у бузуқ қулф дейилади.
— Ай, ай, ай, тортмен оғрияптику, нима битта тешикни топа олмаяпсизми?
Йигит:
— Қимирламагин.
Қиз:
— Топдизми?
Йигит:
— Ҳа, топдим. Ҳозир тиқаман.
Қиз:
— Аааайй, оғрияптикууу!
Йигит:
— Э, ўчир овозингни нима ман санга ҳар доим зирак тақиб юрибманми...
Беш ёшлардаги бола онасига:
— Ойижон, сиз синглимни фаришта қиз дердиз. У ҳеч ҳам фаришта эмас экан. Чунки, ҳозир уни балкондан ташлаб юборувдим, у осмонга учишни ўрнига, ерга қулаб тушди...
— Яхши қиз, сизни рақсга таклиф қилсам майлими?
— Мени иккита фарзандим бор!
— Майли, у ҳолда ўтириб дам олаверинг!
Хотин эрига курортдан телефон қилмоқда.
— Бу ерда бир ой дам олиб, ярим вазнимни йўқотдим. 100 килодан 50 килога тушдим. Яна қолсам майлими?
— Яна бир ой қолақол.
2та студент қиз суҳбатидан:
— Нодии, анави бола мени яна учрашувга таклиф қиляпти.
— Чиқавер!
— Шу, бола бироз ёқмаяпти-да
— Чиқавер, бола ёқмаса ёқмас. Зато қорнингни тўйғазиб келасан!
Уйга эрта тонгда қайтган эрига хотини деди:
— Уйга нега тонг саҳарда қайтдингиз?!
Эри эса ҳеч иккиланмай:
— Бундай пайтда борадиган бошқа жой бўлмаса нима қилишим керак?! - дермиш.