Аёллар ҳақида латифалар
— Дадаси, эсингиздами турмуш қурмасимиздан илгари ҳар бир учрашувимиз романтика эди. Кечалари ташқарига чақирардиз, ман уйдагилардан бекиниб олдизга чиқардим. Қандай мазза эди...
Худди шундай учрашувга таклиф килинг! - деса,
Эри:
— Хўп Азизам, бугун кечқурун соат 22:00да болаларни ухлатиб, ошхонага чиқ чой ичамиз! - дермиш.
— Ойлик олдингизми? Бермайсизми? - деса, эри:
— Бугунмас! Бугун чарчадим, - дермиш.
— Айтингчи, эрингиз билан нега ажрашмоқчисиз?
— У мени ҳақорат доим қилади. Хотиним демай уради, ...
Залда ғала-ғовур кўтарилибди:
— Бизни ҳақорат қилмаяпти-ку, бизни урмаяпти-ку, ...
— Хўжайин, овқатим ширин чиқдими?
— Ҳааа, роса..., худди молни тезагидай ширин экан, - деса.
Хотинига ҳам алам қилиб:
— Қойил-е дадаси, татиб кўрмаган нарсангиз йўғ-а.
— Тезроқ келинг, уйда ҳеч ким йўқ, - дебди.
Йигит уйга келса, ҳақиқатдан ҳам уйда ҳеч ким, мутлақо ҳеч ким йўқ экан...
— Яхши қиз бу сизга лезгинкамас, нега бунча тез ўйнавоссиз, деб сўраса
Қиз:
— Мани вақтим кам, тез ўйнаб кетишим керак, — дермиш..
— Болам нега кўрсатган қизларимни бирортасини ҳам хоҳламаяпсан, деса,
Ўғил:
— Она уларнинг ҳаммаси ғирт, дебди.
— Вой у нима дегани, деса,
Ўғил:
— Нима дейишни билмай, ишёқмас, дангаса, уйқучи, деб тушунтирибди.
Она шунда:
— Вой 3 опанг ҳам ғирт эди, биб бинойи яшаб кетди, қолаверса манам роса учига чиққан ғирт бўлганман. Аданг сезмаган ҳам, дермиш.
— Яна ичасми-а? Яна ичасми?
— Йўқ. Хотин яна сўради:
— Ичасми?
— Йўқ.
— Оҳирги мартта сўраяпман, яна ичасми?
— Э, хоти—и—ин, қўймадинг қўймадинг-да, хўп қуй, дермиш.
— Наҳотки, менга мўйнали пальто олиб беришга оғринсангиз? Кўча совуқ ахир, ўлиб-нетиб қолсам, кўмиш учун пўстинга қараганда бир неча баробар кўп пул кетади-ку?
— Э-э, кўмиш бир марта бўлади, хотин!