Аёллар ҳақида латифалар

Икки ўртоқ суҳбатлашишаяпти:
— Эх, онамни гапларига қулоқ солганимда бу аҳволда юрмасмидим
— Хўш онанг нима дегандилар?
— Билмадим, айтаяпманку қулоқ солмаганман деб..
Эр-хотин йўлда кетаётса, 2та эшак турганмиш, хотин эрига қараб:
— Дадаси қариндошлариз, деса
— Ҳа, қайнонам ва қайнотам, дермиш.
Автотест битирувчиси, чиройли бир қиз касалхонада:
— Айтинг-чи доктор, аҳволи қалай?
— Жуда ёмон. Юраги инфаркт бўлган. Қўл ва оёқлари синган. Агар гапингиз бўлса, айтинг! Мен етказиб қўяман.
— Унда сўрангчи, ҳайдовчилик гувоҳномаси олиш учун имтиҳондан ўтибманми?
Бир кун, бир йигит севган қизи билан кўчада кетаётса, Мерседесда бир йигит келиб, сигнал чалди, шунда қиз ёнидаги йигитга:
— Бор-э — деб Мерседесга ўтириб олибди,
Шунда Мерседесдаги йигит:
— Узр, мен сизни эмас, хўжайинни чақиргандим дермиш...
Трамвайда кетаётган Афанди қаршисида ўтирган қизга тикилиб туриб, сўради:
— Яхши қиз, бир боқишда яхши кўриб қолиш мумкинми?
— Йўқ,— деди қиз.
— Унда, эртага қаерда учрашамиз,— дебди Афанди.
— Ёшингиз нечида?
— Ҳамиша ёшман. Гўзал ва соҳибжамолман. Уялмайсизми аёл кишидан ёшини сўрагани?!
— Хаддингиздан ошманг айбланувчи! Саволларимга тўғри жавоб беринг. Сиз суд залидасиз ахир...
Супермаркетда эр қўхликкина сотувчи жувонга дебди:
— Биласизми, рафиқам дўконда йўқолиб қолди. Сиз менга бир-икки дақиқа диққатингизни ажрата олмайсизми?
— Нега? — хайрон бўлибди сотувчи.
— Биласизми, мен чиройли аёл билан гаплаша бошласам бас, хотинимнинг ўзи ернинг тагидан бўлса-да, пайдо бўлади.
Янги танишув хизмати очилибди.
— Алло, яхши қиз, сиз билан танишсак бўладими?
— Бўлади. Ўзингизни тарифлаб беринг.
— Мен паст бўйли, тўлачадан келган, соч-соқоли ўсган...
— Алиш, санмисан?!
— Хотин нега ишонмайсан? Сендан кейин бошқа аёлни ўлсам ҳам сева олмайман…
— Ҳаммангизни кўришга кўзим йўқ!
Янги келин куёвга:
— Нуқул дадам билан карта ўйнаганингиз ўйнаган-а!.. Ора-сирада, ҳеч бўлмаса, бир марта мен томонгаям қараб қўйсангиз, камайиб қоласизми?
— Менга қара, биз дадангникига бекорга келганимиз йўқ-ку, ахир!.. Сенга қарайверсам, машинага пулни қандай йиғиб оламиз?